🎵 Қўшиқ матнлари

Улуғбек Раҳматуллаэв - Лайлойимсан

2.6К марта ўқилди
Улуғбек Раҳматуллаэв - Лайлойимсан
Янграр дилим қўшиғи,
Менман гулим ошиғи,
Эдим мухаббат ҳастаси,
Нафасим дард гулдастаси, ошиқман.

Шўх эдинг, беғам эдим,
Дард эдинг алам эдим,
Куйингда мен садо эдим,
Кўйингда мен адо эдим.

Лайлойимсан, дарёйимсан,
Орзуйимда рўёйимсан.
Юрагим соф хавоси сен,
Ошуфта қалб навоси сен.
Мен ошиғинг, мажнунингман,
Ҳам умрбод мафтунингман.

Мажнуну Лайли бехабар,
Кезадурман, оҳ дарбадар,
Масту, паришону, хароб,
Ҳар орзуим бўлиб сароб,
Шоятки, охир-оқибат
Тирилтирса бас мухаббат.

Бўлиб ишқ овораси,
Севгидан қалбим пораси,
Эдинг саодат шодаси,
Беғубор конгил бодаси, ошиқман.

Моҳ эдинг, осмон эдим,
Гул эдинг, бўстон эдим,
Куйингда мен садо эдим,
Кўйингда мен адо эдим.

Лайлойимсан, дарёйимсан,
Орзуйимда рўёйимсан.
Юрагим соф хавоси сен,
Ошуфта қалб навоси сен.
Мен ошиғинг, мажнунингман,
Ҳам умрбод мафтунингман.

Мажнуну Лайли бехабар,
Кезадурман, оҳ дарбадар,
Масту, паришону, хароб,
Ҳар орзуим бўлиб сароб,
Шоятки, охир-оқибат
Тирилтирса бас мухаббат.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →