📖 Ҳикоялар

Бойлик Ёки Ота-Онам - Қайғули Драмма 2.

1 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Бойлик Ёки Ота-Онам - Қайғули Драмма 2.
Бойликка кўз сузиб узоқ кетибман,
Отамни - Онамни ёлғизлатибман.
Ўзга юртда шох бўлиб бир зум,
Асли ўзим кимлигимни унутворибман.

Бойлигим кўп эмас ўзимга етар,
Кўзлари йўлимда Онам зор кутар.
Омон бўлгин болам деб Дадам овутар,
Нетай Ота-Онамни кўзим соғинар.

Тунларимда уйқу йўқ мана хозир ҳам,
Тушларимга киради раҳматли дадам.
Эҳ Отажон армоним кўролмаганим,
Дадажоним соғиндим сизни соғиндим.

Қайғулар келади бошимни силаб,
Ёлғизлик беради қўлимга қалам.
Ёзсам ёзавераман дардларим санаб,
Лекин мағзун юрагимга топмадим малҳам.

Оқиб турар кўзларимдан аламли кўз ёш,
Бу ёлғизликмас юрагимда йиғлайди бардош.
Қийналдим билмайди буни хеч кимса,
Дардимни яшириб юрибман қалбга.

Бир кун дардга чалиндим ахволим ёмон,
Хеч ким сўраб келмади ёлғизман шу он.
Эй ҳудо ўлиб қолсам жонсиз бу танам,
Ким ерга кўмади йўқдир яқиним.

Кўзларим очилмас қалтирар танам,
Тунлари деразамда ёнар бир шағам.
Дарддан фориғ бўлолмай совуб кетяпман,
Деразамдан қўл чўзди ёруғ бир одам.

Танамда иссиқлик сездим бир лаҳза,
Кўзим очсам турарди дадам қаршимда.
Тушми бу билолмай термулиб қолдим,
Шу захоти қўрқибон хушдан айрилдим.

Эрта тонг уйғониб эсладим барин,
Деразам олдида сўнган шағамим.
Кетаман уйимга тинч ётолмайин,
Шошилдим Онамни кўргани бугун.

Бойлик Ёрдам бермас экан ёлғизлигимда,
Ёки бағрим иситмади совуқ бўлганда.
Холимни хеч сўраб келмас одамлар,
Мени тубанликка бошлабди хиссиз қоғозлар.

Унутманг дўстларим пул келиб кетар,
Кўзларимиз-қўлларимиз ҳали кўп кўрар.
Соғ омонсиз тубанликка босмангиз қадам,
Узоқларда мени кутар меҳрибон Онам...

Саша.Б - Ижодидан... Қайғули Драмма 2...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →