Она Жонин Берибди -Қайғули Драмма..!

Эшикка термулганча она кўзлари,
Маюс юзла боқади,фарзанд йўлига.
Бетоқат умри ҳам,ўтган онанинг,
Яқин куни қолибди,жон беришига.
Деркан Оллоҳ! бир пас кутайлик,
Ҳали келиб қолар,безори болам.
Соғиндим кўрмасам бўлмас боламни,
Сабр қилгин озгина қолди Оллоҳим.
Она зор-зор кутармиш,фарзанд сояси,
Кўринмасмиш эшик очиб,келмасмиш хеч ким.
Тикилиб-тикилиб кўзлари толган,
Онанинг кўзлари юмилай дермиш.
Она яхши билармиш,келади болам,
Ухламайман-ухласам уйғониш гумон.
Толиққан юраги қалтирар бир хол,
Она қўлга қалам олиб,ёзармиш бир хат.
"Қачонлардир мен сени,кутгандим узоқ,
Ҳудо берди бағримга,тўққиз ой боқдим.
Дунёга келдинггу меҳрибон болам,
Сени туққан онангни,унутиб кеттинг.
Қаердасан-қайлардасан,билсам қанийди,
Майли келма болажоним,ўзим борардим.
Сени бир бор бағримга,боссам розиман,
Армоним қолмасди қайдасан болам".!
Кўнглим сезар келаяпти,болам Оллоҳим,
Нега бунча шошилмасанг жоним олишга.
Ҳаёт учун кўп бўлдими,битта жон сенга,
Шунча сабр қилдимку мен,сабр қил сен ҳам.
Ана келди-келди ахир,меҳрибон болам,
Жоним болам келақол,юз-кўзинг ўпай.
Сени жуда соғиндим,ёлғизим болам,
Бироз ёнимда қолгин,сен билан бўлай.
Фарзанд кўзин ёшлабди,кеч қолдимми онажон,
Кечиринг мен бағритош,бешафқат болангизни.
Қўлдаги хатни олиб,ўқиб ўксиб йиғлабди,
Афсус она кўзин очиб,Оллоҳга жон берибди.
Сендан розиман дея,она жонин берибди,
Оллоҳдан боласини асрашини сўрабди.
Фарзанди йиғлар зор-зор,айрилиққа дунё тор,
Эй ҳудо оналарни,фарзандига қилма зор...
Умр ўтиб бораверар экан,ёнимиздаги Ота-Онамиз Фаришталаримизни қадрига етиб қолайлик.! Токи улар бор экан уйимиздан файзу-барака,хурсандчиликлар аримасин.! Ҳар қандай Ота-Она Фарзандининг бир оз бўлсада меҳрига зор бўлади.Шу меҳрингизни меҳрибон Ота-Онангиздан аяманг.! Ҳурмат Билан: Саша.Б

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!