🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Ёлғиз она ёр-ёри

2.3К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Ёлғиз она ёр-ёри
Биз кутган гул бугун-эрта гул очябди
Кўриб кетинг бу оқшом.
У гулга мен тўй қлябман,
Тўйларига келиб-кетинг бу оқшом. (х2)

Не кунларни бошга солиб,
Ташлаб кетдиз билдирмадим.
Ёстиғимга йиғлаганим,
Қийналганим билдирмадим боламга.

Ўзим учун сўрамайман,
Сиздан узр тиламайман,
Лек гулимнинг кўнгли нозик,
Тўйларига келиб-кетинг бу оқшом. (х2)

Отанг номард деёлмадим,
Сени севар деган эдим боламга.
Бир кун қариб қолса отанг
Эъзозларсан деган эдим боламга. (х2)

Ҳар гулнинг ҳиди бошқадир,
У хатолар меникидир,
Лек отанинг ўрни бошқа,
Гулимизга дуо қилинг бу оқшом.

Ўзим учун сўрамайман,
Сиздан узр тиламайман,
Лек гулимнинг кўнгли нозик,
Тўйларига келиб-кетинг бу оқшом. (х2)

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан,
Келин кетар, ёр-ёр,
Ота дуосига зор-зор
Йиғлаб кетар, ёр-ёр.

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан,
Тўй қилябман, ёр-ёр,
Боғимиздан боғбон бугун
Гулни узди, ёр-ёр.

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан
Ўланчи қиз, ёр-ёр,
Қизимизга дуони мен
Ўзим бердим, ёр-ёр.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →