🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Жийда гулим

2.5К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Жийда гулим
Жийда гулим, жийда гулим,
Жилвалари майда гулим,
Онам бағрин соғиндим ман,
Онамдай бир суйда, гулим. (х2)

Йўлимга кўз тикар эди,
Пойимга дил тўкар эди, (х2)
Онам райҳон экар эди,
Кўнглим ўшал бўйда, гулим.

Жийда гулим, жийда гулим,
Жилвалари майда гулим,
Онам бағрин соғиндим ман,
Онамдай бир суйда, гулим.

Кўнглим чўкса хозир эди,
Эркалаши ҳузур эди, (х2)
“Она” десам, “жон” дер эди,
Энди жонлар қайда, гулим?

Жийда гулим, жийда гулим,
Жилвалари майда гулим,
Онам бағрин соғиндим ман,
Онамдай бир суйда, гулим.

Куюклиги кунда эди,
Бир оҳ десам, шунда эди, (х2)
Онам дарди манда эди,
Манинг дардим кимда, гулим. (х2)

Жийда гулим, жийда гулим,
Жилвалари майда гулим,
Онам бағрин соғиндим ман,
Онамдай бир суйда, гулим. (х2)

(Жийда гулим…)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →