🎵 Қўшиқ матнлари

Шерали Жўраев - Сарбон

3К марта ўқилди
Шерали Жўраев - Сарбон
Эй сарбон, оҳиста юр,
Ороми жоним борадур.
Тандан дилу жоним олиб,
Ул дилистоним борадур.

Қолурму мен олис бўлиб,
Бечора-ю маъюс бўлиб,
Қалбим фироқ тиғи тилиб
То устихоним борадур.
Эй сарбон, оҳиста юр,
Ороми жоним борадур.

Саркаш нигоримдан жудо,
Айшу қарорим бебақо,
Манқалда оташдек қаро,
Ўт бирла қоним борадур.

Чексамда зулмни додини,
Ҳам ваъдалар барбодини,
Кўксимда тутгум ёдини
Токи забоним борадур.
Эй сарбон, оҳиста юр,
Ороми жоним борадур.

Тўхтат бироз, эй сарбон,
Карвонни қилма тез чунон, (х2)
Сарвиравон ишқида жон
Тандан иймоним борадур.

Қайт, кўзларимга қўй оёқ,
Эй, дил пири, кетма йироқ,
Эй нозанин, кўкка бу чоқ
Оҳу фиғоним борадур.
Эй сарбон, оҳиста юр,
Ороми жоним борадур.

Қилма фиғон, эй Саъдиё,
Ҳеч арзимас ул бевафо, (х2)
Тоқатни қўймас бу жафо
Ақлу иймоним борадур.
Эй сарбон, оҳиста юр,
Ороми жоним борадур.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →