🎵 Қўшиқ матнлари

Муниса Ризаева - Ота-она

3К марта ўқилди
Муниса Ризаева - Ота-она
Қувончим бу дунёда, ишончим бу дунёда,
Сабабкорим, танда жоним, онажоним, отажоним.
Таянчим бу дунёда, суянчим бу дунёда,
Сизлар бор йўқ армоним, онажоним, отажоним.

Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, нурли пешонам.
Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, файзли кошонам.

Бир лаҳза тинмадингиз мени деб, мени деб,
Чарчоқни билмадингиз мени деб, мени деб.
Дарёдек кенг қалбингиз мен учун, мен учун,
Тоғларга тенг меҳрингиз мен учун, мен учун.

Сиз билан мангу ободман, меҳрибон онам,
Сиз билан мағрурман, шодман, ҳар қачон отам.
Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, нурли пешонам.

Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, нурли пешонам.
Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, файзли кошонам.

Бошимда парвона, дард келса мардона,
Мен учун бир олам онажон,
Сиз чексиз имконим, сиз тиниқ осмоним,
Сиз менинг тинч оним отажон.

Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, нурли пешонам.
Менинг бу дунёдаги бахтим – отаму онам,
Яратгандан инъом тахтим, файзли кошонам.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →