Озодбек Назарбеков - Сенинг дардинг

Агар мен ҳар қаён бўлсам, кўнгил сендан жудо бўлмас,
Агар минг йил наво қилсам, сенинг дардинг адо бўлмас. (х2)
Тиларман васлини тинмай, неча йиллар юриб сарсон, (х2)
Бориб айтинг, ўшал ёрга, жудолиқдек бало бўлмас. (х2)
Халойиқларки айтурлар, бу дардингга даво йўқтур,
Ўзидин ўзга, эй дўстлар, менга ҳеч бир даво бўлмас.

Манам Машраб кеча кундуз, фироқ дардида йиғларман, (х2)
Магар маъшуқ юзин кўрмоқ бу дунёда раво бўлмас. (х2)

Агар минг йил наво қилсам, сенинг дардинг адо бўлмас.
Сенинг дардинг адо бўлмас…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!