🎵 Қўшиқ матнлари

Самрас гуруҳи - Юрагингда

1.6К марта ўқилди
Самрас гуруҳи - Юрагингда
Юрагинг нега жим, айт хаёлингда ким?
Нега кўзларинг маъюс ҳамон?
Мазмунсиз гўё ҳаёт, кутмайсан ундан нажот,
Сен учун рангсиз ҳатто осмон.

Дилингда бор дард-алам, мен унга бўлай малҳам,
Севгимга бергин, жоним, имкон.
Қалбингга назар сол, талпинар сенга ҳар он,
Туйғуларим бўлмасин армон.

Юрагингда, хаёлингда бўлгим келар доим,
Орзуингда, ҳаётингда болъгим келар, жоним.

Тонг отиб шошаман, дил изҳор этаман,
Исмингни, ёрим, билмасам ҳам.
Тунда мен соғинсам, осмонга қарайман,
Васлингни олисдан излайман.

Севгимни қабул эт, мен билан орзуга ет,
Биз бахтли бўламиз, сен ишон.
Ҳеч кимга бермайман, доимо асрайман,
Токи дунёда мен ҳаётман.

Юрагингда, хаёлингда бўлгим келар доим,
Орзуингда, ҳаётингда болъгим келар, жоним. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →