🎵 Қўшиқ матнлари

Жасур Ғоипов - Яна бир бор

1.9К марта ўқилди
Жасур Ғоипов - Яна бир бор
Бир бор кўриб уни оздим ақлимдан,
Нақадар гўзал, кетмас кўз олдимдан.
Бир бор кўриб уни йўқотдим бирдан,
Топа олмасдан ҳар кун сарсонман.

Изламоқдаман бедор тунлар орасида сени,
Изламоқдаман шаҳарнинг ҳар бир нуқтасидан,
Изламоқдаман бутун олам ичра кўзларинг,
Изламоқдаман, лек топа олмаябман.

Ўйламоқдаман уйқу юқ тунларимда сени,
Ўйламоқдаман қайдан топсам бўлади қайта?
Ўйламоқдаман қора кўзларинг ҳақида тинмай,
Ўйламоқдаман.

Яна бир бор,
Сени кўриш насиб этсайди бир бор,
Қилардим сани севиб қолганим изҳор.
Юрагимда сен деган армоним бор,
Кўриб бир бор. (х2)

Сўнмоқдаман гўё васлингни соғинганим сари,
Келмайди бир садо, сени қайлардан айтгин излайин?
Ўйлайвериб бўлдим адо, кўзларинга етишмоқ учун,
Умид бормикин аммо, лек топа олмаябман.

Қай тарафимда рўё, сени энди қайдан излайин?
Менга яқинсан гўё, лекин ёнимда йўқсан нетайин?
Олисдан бўлса ҳам садо бергин сени излаб топайин,
Соғинч қилмоқда адо, соғинч қилмоқда адо.

Яна бир бор,
Сени кўриш насиб этсайди бир бор,
Қилардим сани севиб қолганим изҳор.
Юрагимда сен деган армоним бор,
Кўриб бир бор. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →