🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Бахтли бўламан

1.8К марта ўқилди
Райҳон - Бахтли бўламан
Сўрайман осмонимдан,
Сўрайман юрагимдан –
Бахтиёр қувончим қайда бор?
Бахтиёр кунларим қайда бор?
Излайман умрбод.

Бахт йироқлардамисан?
Ё яқинлардамисан?
Боғу-тоғлар ортидамисан,
Ёки тану жонимдамисан?
Бахт қайдадир борсан.

Бахтли бўламан
Албатта қачондир,
Бахтли бўламан
Ҳаётимда ман. (х2)

Тонг нурларин сочади,
Тун бардошим беради.
Тунлар ичида қалбим вайрон,
Қалбим ичида тўла армон,
Бахтим нега келмас?

Тонсам ҳам нега келмас?
Ёнсам ҳам нега келмас?
Бундан ортиқ чидай олмайман,
Нетайин мен чидай олмайман?
Бахт қайдадир борсан.

Бахтли бўламан
Албатта қачондир,
Бахтли бўламан
Ҳаётимда ман. (х2)

Сўрайман осмонимдан,
Сўрайман юрагимдан –
Бахтиёр қувончим қайда бор?
Бахтиёр кунларим қайда бор?
Излайман умрбод.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →