🎵 Қўшиқ матнлари

Амира Алибекова - Икки соҳиллар

1.2К марта ўқилди
Амира Алибекова - Икки соҳиллар
Дардимга бир дардкаш дил борму? (х2)
Аламим бор йўлларида,
Ўтаётган йилларида,
Айирар бизни йўллар,
Жим ўтар йиллар.
Юрагимни соғинч ер,
Билмаганлар телба дер,
Севги телбалик бўлса,
Юрак не қилсин?
Икки соҳиллар бизларга ўхшар,
Икки соҳиллар, икки соҳиллар.
Дардимга бир дардкаш дил борму?
Ёки бир чора йўл борму?
Нетайин дунё, чин севарман. (х2)
Саволим бор тақдирга,
Ҳа, келмаганмиз бирга,
Йўлларим айро бўлса,
Учратдинг нега?
Юрагимни соғинч ер,
Билмаганлар телба дер,
Севги телбалик бўлса,
Юрак не қилсин?
Дардимга бир дардкаш дил борму?
Ёки бир чора йўл борму?
Нетайин дунё, чин севарман. (х2)
Дардимга бир дардкаш дил борму?
Ўзимни танимасман,
Юрак дарди битмасму?
Тақдирга қойилмасман,
Шунча куйдим етмасму?
Ишқда вафо бўларму?
Ёр бир куни келарму?
Ўртамизда иғволар
Севгимизни жазолар.
Икки соҳиллар бизларга ўхшар,
Икки соҳиллар, икки соҳиллар.
Дардимга бир дардкаш дил борму?
Ёки бир чора йўл борму?
Нетайин дунё, чин севарман. (х2)
Нетайин дунё, чин севарман. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →