🎵 Қўшиқ матнлари

Азим Муллахонов - Шайтанат

5.2К марта ўқилди
Азим Муллахонов - Шайтанат
Ҳаёт гулзор, дея кездим,
Тиконлари чиқди йўлдан.
На-да тиконлари, турфа илонлари
Чиқди йўлдан.
Тилинди қалб, шилинди тил,
Балойи нафс бўлди ғолиб.
Қиморга бой берилди ор,
Пушмонлари чиқди йўлдан. (х2)
Кўнгил бердим ёра, ногоҳ,
Ахтариб минг тасаллолар.
Заҳарханда қилди ағёр,
Ёмонлари чиқди йўлдан.
Заҳарханда қилди ағёр-эй,
Ёмонлари чиқди йўлдан.
Замон Ҳаққа тегишли деб,
Неча фурсат қилдим сабр,
Чектириб оҳ, неча соҳиб
Замонлари чиқди йўлдан.
Умр қисмат, дедим, балки
Пешонамга ёзилгай,
Худо урган шайтанатнинг
Шайтонлари чиқди йўлдан. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →