Ботир Қодиров - Топдим

Меҳрибоним, мен сизни топдим.
Хазонрез боғларнинг кузли, аёзли,
Ҳувилдоқ тунлари ёмғир, шамолли,
Ҳурликдан ийиган умидлар ичра
Мен сизни топдим.
Топдим, деразамга какликлар қўнди,
Сайради, сайрадим жон чиқар қадар.
Дўл ёққан қаҳратон, музли кечалар,
Бебаҳор гулладим, барг ёздим самар.
Меҳрибоним, мен сизни топдим,
Қадрдоним, мен сизни топдим.
Меҳрибоним, бу не кўргулик, не савдо?
Бу ширин жонимдан ўкинмай толдим.
Бу не саодат, бу нечук ёлғон?
Ўз қонимни ўзим ичимда қондим.
Излай-излай мен сизни топдим.
Топмасам кўзларим йўлга тўкардим,
Ҳар зарра тупроқни сизлаб ўтардим.
Бу ёруғ дунёдан нурсиз, бенаво,
Изиллаб-изиллаб излаб ўтардим.
Меҳрибоним, мен сизни топдим,
Қадрдоним, мен сизни топдим. (х2)
Хазонрез боғларнинг кузли, аёзли,
Ҳувилдоқ тунлари ёмғир, шамолли,
Ҳурликдан ийиган умидлар ичра
Мен сизни топдим.
Топдим, деразамга какликлар қўнди,
Сайради, сайрадим жон чиқар қадар.
Дўл ёққан қаҳратон, музли кечалар,
Бебаҳор гулладим, барг ёздим самар.
Меҳрибоним, мен сизни топдим,
Қадрдоним, мен сизни топдим.
Меҳрибоним, бу не кўргулик, не савдо?
Бу ширин жонимдан ўкинмай толдим.
Бу не саодат, бу нечук ёлғон?
Ўз қонимни ўзим ичимда қондим.
Излай-излай мен сизни топдим.
Топмасам кўзларим йўлга тўкардим,
Ҳар зарра тупроқни сизлаб ўтардим.
Бу ёруғ дунёдан нурсиз, бенаво,
Изиллаб-изиллаб излаб ўтардим.
Меҳрибоним, мен сизни топдим,
Қадрдоним, мен сизни топдим. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!