🎵 Қўшиқ матнлари

Шерзод Бек - Дилдор билади

1.3К марта ўқилди
Шерзод Бек - Дилдор билади
Дилимни дилдор билади,
Ул кўзи хумор билади, (х2)
Билгани қурсин унинг-эй,
Севгини озор билади. (х2)
Боғни аролаб келади,
Сувни яқолаб келади, (х2)
Кутганимни билиб яна
Кунни қаролаб келади. (х2)
Боғимизнинг анори бор,
Ёргинамнинг дутори бор, (х2)
Анордайин хун юракка
Қўшиғининг мадори бор. (х2)
Боғни аролаб келади,
Сувни яқолаб келади, (х2)
Кутганимни билиб яна
Кунни қаролаб келади. (х2)
Сув келар довони билан,
Айланиб сайхони билан, (х2)
Сув бўйида ёр елпинар,
Қўлида райҳони билан. (х2)
Боғни аролаб келади,
Сувни яқолаб келади, дод, (х2)
Кутганимни билиб яна
Кунни қаролаб келади. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →