🎵 Қўшиқ матнлари

Динейра - Хиёнат

1.6К марта ўқилди
Динейра - Хиёнат
Кўрмаган эдингку кўзинг билан,
Ўлдирдингку мени сўзинг билан,
Айтгин менга, қайси юзинг билан
Бугун мени хиёнатда айбладинг?
Севгимизни асир қилган афсус,
Бизнинг гуллар кўзёш тўкар маъюс,
Ишон, лек сени севаман хануз,
Лекин мени хиёнатда айбладинг.
Балки тун бўйи йиғлаган ёмғир
Сени деб тўкилган кўз ёшимдир,
Оёқ остиндаги маҳзун хазон
Мен қалбимни очган сирдошимдир?
Балки баҳорда музлаган гуллар –
Юрагимдаги бахтсиз муҳаббат,
Қайдан биласан, балки борлигинг
Мени яшаш учун ундар фақат?
Фақат мен қийналайми?
Фақат мен қийналайми?
Сен ҳам татиб кўргин
Рашкнинг азобларини. (х2)
Энди севгимизга баҳор қайтмас,
Бинафшалар бизга сирин айтмас,
Юрагимни эзма, ҳозир пайтмас,
Жоним, мени хиёнатда айбладинг.
Менга ўргатгин яшашни сенсиз,
Балки жуда бахтлидирсан менсиз?
Не бўлса ҳам қалбимда сен ёлғиз,
Нега мени хиёнатда айбладинг?
Балки тун бўйи йиғлаган ёмғир
Сени деб тўкилган кўз ёшимдир,
Оёқ остиндаги маҳзун хазон
Мен қалбимни очган сирдошимдир?
Балки баҳорда музлаган гуллар –
Юрагимдаги бахтсиз муҳаббат,
Қайдан биласан, балки борлигинг
Мени яшаш учун ундар фақат?
Фақат мен қийналайми?
Фақат мен қийналайми?
Сен ҳам татиб кўргин
Рашкнинг азобларини. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →