Озодбек Назарбеков - У гўзал бошқа

Уйғониб кетаман ярим тунми тонг,
Қарайман орзулар ила ёнимга, (х2)
Ёнимда ётади, ёнимда ётади
Мунис бир аёл,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа. (х2)
Юлдузлар милтираб, осмон йиғлайди,
Армон кўзларимни тўлдирар ёшга, (х2)
Ойнадан қарайман, ойнадан қарайман,
Ул ёр ухлайди,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа. (х2)
Ҳовли, олам менга туюлар зиндон,
Ургуларим келар бошимни тошга,
Ойдек ҳовлим узра кезар бир аёл,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа.
Шўрлик бу фаришта дардим билмайди,
Менда қўлин чўзган бемаврид ошга,
Не қилай ёнига, не қилай ёнига
Киргим келмайди,
Ахир у сен эмас, у гўзал бошқа.
Не қилай ёнига, не қилай ёнига
Киргим келмайди,
Ахир у сен эмас, у гўзал бошқа.
У гўзал бошқа…
Қарайман орзулар ила ёнимга, (х2)
Ёнимда ётади, ёнимда ётади
Мунис бир аёл,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа. (х2)
Юлдузлар милтираб, осмон йиғлайди,
Армон кўзларимни тўлдирар ёшга, (х2)
Ойнадан қарайман, ойнадан қарайман,
Ул ёр ухлайди,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа. (х2)
Ҳовли, олам менга туюлар зиндон,
Ургуларим келар бошимни тошга,
Ойдек ҳовлим узра кезар бир аёл,
Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа.
Шўрлик бу фаришта дардим билмайди,
Менда қўлин чўзган бемаврид ошга,
Не қилай ёнига, не қилай ёнига
Киргим келмайди,
Ахир у сен эмас, у гўзал бошқа.
Не қилай ёнига, не қилай ёнига
Киргим келмайди,
Ахир у сен эмас, у гўзал бошқа.
У гўзал бошқа…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!