🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Раҳимхон - Отажонимсиз

2К марта ўқилди
Сардор Раҳимхон - Отажонимсиз
Ҳаётим қўрғони отажонимсиз,
Оилам султони, танда жонимсиз, (х2)
Омонат дунёда ёлғиз паноҳим,
Ғурурим ўзингиз, ҳам виждонимсиз. (х2)
Кўзларимнинг нури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз.
Хонадон файзлидир сиз билан ҳар дам,
Бизнинг бахтимизга соғ бўлинг, бардам. (х2)
Яхшию-ёмонни танитганимсиз,
Довюрак қалқоним, энг азиз одам.
Кўзларимнинг нури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз.
Сиз менинг фахримсиз, қаҳрамонимсиз,
Синовда енгилмас паҳлавонимсиз, (х2)
Ёш боладай мени эркалаб ҳамон,
Бошимни силаган отажонимсиз.
Кўзларимнинг нури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз,
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз. (х2)
Қалбимнинг ҳузури отажонимсиз…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →