🎵 Қўшиқ матнлари

Абдували Ражабов - Аламим мани

1.8К марта ўқилди
Абдували Ражабов - Аламим мани
Қошлари қалам-қалам, оҳ, бежирим пардозидан,
Танладим зулфи-анбар, гўзаллар шўх танловидан.
Ишқим саркаш дардига беҳосдан бўлдим мубтало,
Йигит қайтмас шаштидан, токи танда ёнар олов.
Севгимдан дарак-дарак сархуш хаёл ҳамоней,
Қалам қоши камоней.
Юрагим бўлак-бўлак, ҳолим забун ёмоней,
Асрагин омон-омоней, ҳасратларим ёмоней.
Аламим-аламим мани, аламим-аламим мани бор,
Юрагим мани-мани танҳо бир ўзингга хумор.
Аламим-аламим мани, аламим-аламим мани бор,
Юрагимда мани-мани яшайсан бир ўзинг дилдор.
Сочлари тарам-тарам, бир боқдию индамади,
Ғунча лаб-дудоғидан битта ширин сўз демади.
Нияти ҳолис экан йигитни қўллайди Худо,
Жонимни нисор этай, васлингдан этмагин жудо.
Севгимдан дарак-дарак сархуш хаёл ҳамоней,
(Сархуш хаёл ҳамоней) Қалам қоши камоней.
Юрагим бўлак-бўлак, ҳолим забун ёмоней,
Асрагин омон-омоней, ҳасратларим ёмоней.
Аламим-аламим мани, аламим-аламим мани бор,
Юрагим мани-мани танҳо бир ўзингга хумор.
Аламим-аламим мани, аламим-аламим мани бор,
Юрагимда мани-мани яшайсан бир ўзинг дилдор. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →