Озодбек Назарбеков - Қошингиз қаросиму

Дилми, дилимни ўйнатар, ёр,
Қошингиз қаросиму?
Тилми, тилимни сўйлатар, ёр,
Кўзингиз чаросиму?
Бунчалик шўх бўлмасалар,
Бунча анор бўлмаса юз, (х2)
Булар ҳусн зебими ё
Жазманингиз жазосиму? (х2)
Бунча дилимга отадур
Киприк ўқин камонингиз, (х2)
Маъшуқанинг ошиғига
Нозими бу жафосиму?
Нигоҳингиз тушса агар
Ловуллагай кўкда қуёш,
Манинг каби у ҳам ёниб,
Жамолингиз адосиму?
Ўлмасингиз сизни дея
Ғазал ёзишдан толмағай, (х2)
Ошиқ эканму билмадим
Ёки назм фидосиму? (х2)
Дилми, дилимни ўйнатар, ёр,
Қошингиз қаросиму?
Қошингиз қаросиму?
Қошингиз қаросиму?
Қошингиз қаросиму?
Тилми, тилимни сўйлатар, ёр,
Кўзингиз чаросиму?
Бунчалик шўх бўлмасалар,
Бунча анор бўлмаса юз, (х2)
Булар ҳусн зебими ё
Жазманингиз жазосиму? (х2)
Бунча дилимга отадур
Киприк ўқин камонингиз, (х2)
Маъшуқанинг ошиғига
Нозими бу жафосиму?
Нигоҳингиз тушса агар
Ловуллагай кўкда қуёш,
Манинг каби у ҳам ёниб,
Жамолингиз адосиму?
Ўлмасингиз сизни дея
Ғазал ёзишдан толмағай, (х2)
Ошиқ эканму билмадим
Ёки назм фидосиму? (х2)
Дилми, дилимни ўйнатар, ёр,
Қошингиз қаросиму?
Қошингиз қаросиму?
Қошингиз қаросиму?
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!