🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳзода - Айриламиз

2.1К марта ўқилди
Шаҳзода - Айриламиз
Юрган бу йўлим, ҳар босган қадамим
Ўз-ўзимга бўйсунмас,
Кўзларимни очиб, атрофимга боқсам,
Гўё ҳеч нарса кўринмас.
Биламан мен бугун
Сўнгги бор кўришчун,
Сенинг олдингга бораман.
Ич-ичимдан ёниб,
Умидларга тўлиб,
Кўзларингга бир боқаман.
Мана бугун айриламиз, енгиламиз
Тақдирнинг бир синовига.
Негадир мен сўзларингда, кўзларингда
Афсуслар ҳеч кўрмаябман.
Тонглар уйғонсам ҳам,
Қайғуга ботсам ҳам,
Фақат сени соғинаман.
Сенсан хаёлимда,
Ҳар ўтар кунимда
Бир сени ўйлаб яшайман.
Биламан мен бугун
Сўнгги бор кўришчун,
Сенинг олдингга бораман.
Ич-ичимдан ёниб,
Умидларга тўлиб,
Кўзларингга бир боқаман.
Мана бугун айриламиз, енгиламиз
Тақдирнинг бир синовига.
Негадир мен сўзларингда, кўзларингда
Афсуслар ҳеч кўрмаябман.
Биламан мен бугун
Сўнгги бор кўришчун,
Сенинг олдингга бораман…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →