Ёдгор Мирзажонов - Аёл

Сокин тунлар уйғонар чўчиб,
Дилдан умид шамлари ўчиб,
Орзу қилар бешигин қучиб,
Яратганга ёлвориб зор-зор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Кўкка боқар кўзи мўлтираб,
Дунё эмас, бир тирноқ тилаб,
Қўғирчоқнинг бошин силаб,
Оқшомлари, тунлари бедор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Жисми-жони бутун бир хаста,
Бўм-бўш бешик тебранар аста,
Минг бир орзу ила ҳавасда,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Бошдан тушиб шойи рўмоли,
Ер муштлайди танг бўлиб ҳоли,
Овутолмай овора ёри,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Фарзанд дея боши эгик-хам,
Қор ёғдирди сочларига ғам,
Эй-воҳ, ҳатто тушларида ҳам
Юрак-бағри эзилиб ногоҳ,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Кўкка боқар кўзи мўлтираб,
Дунё эмас, бир тирноқ тилаб,
Қўғирчоқнинг бошин силаб,
Оқшомлари, тунлари бедор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Тутиб жажжи бармоқларидан,
Тангри берган синовларидан,
Нур ёғилсин яноқларидан,
Фарзанд кўриб, бахт топсин аёл.
Фарзанд кўриб, бахт топсин аёл. (х2)
Алласини куйласин аёл.
Дилдан умид шамлари ўчиб,
Орзу қилар бешигин қучиб,
Яратганга ёлвориб зор-зор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Кўкка боқар кўзи мўлтираб,
Дунё эмас, бир тирноқ тилаб,
Қўғирчоқнинг бошин силаб,
Оқшомлари, тунлари бедор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Жисми-жони бутун бир хаста,
Бўм-бўш бешик тебранар аста,
Минг бир орзу ила ҳавасда,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Бошдан тушиб шойи рўмоли,
Ер муштлайди танг бўлиб ҳоли,
Овутолмай овора ёри,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Фарзанд дея боши эгик-хам,
Қор ёғдирди сочларига ғам,
Эй-воҳ, ҳатто тушларида ҳам
Юрак-бағри эзилиб ногоҳ,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Кўкка боқар кўзи мўлтираб,
Дунё эмас, бир тирноқ тилаб,
Қўғирчоқнинг бошин силаб,
Оқшомлари, тунлари бедор,
Фарзанд сўраб йиғлайди аёл.
Тутиб жажжи бармоқларидан,
Тангри берган синовларидан,
Нур ёғилсин яноқларидан,
Фарзанд кўриб, бахт топсин аёл.
Фарзанд кўриб, бахт топсин аёл. (х2)
Алласини куйласин аёл.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!