🎵 Қўшиқ матнлари

Улуғбек Отажонов - Нозларингдан

3.2К марта ўқилди
Улуғбек Отажонов - Нозларингдан
Мени ўзим айланайин
Нозли ёрим, нозларингдан,
Нағмаларинг, шўхликларинг,
Дилда борим, нозларингдан. (х2)
Қадам босиб майда-майда,
Унинг сари ёндирасан,
Умримни гулдек яшнатган
Гулбаҳорим, нозларингдан.
Нозларингдан, нозларингдан,
Дилда борим, нозларингдан.
Қарашларинг, шўхликларинг,
Дил баҳорим, нозларингдан.
Борлигингдан, борлигингдан,
Дилда борим, ёрлигингдан.
Кеч-кундуз мени сенга,
Сени менга зорлигингдан.
Хумориман сўзларингни,
Жоним олган кўзларингни,
Келаверар кўргим сени,
Айланайин борлигингдан.
Сени менга нозинг ёқар,
Асалдек овозинг ёқар,
Жон олувчи жилваларинг,
Шоҳсуворим, нозларингдан.
Бедор ўтар зор тунларим,
Сени қўмсар яна қалбим,
Ором олар хаёлларим,
Жоним, менга ёрлигингдан.
Нозларингдан, нозларингдан,
Дилда борим, нозларингдан.
Қарашларинг, шўхликларинг,
Дил баҳорим, нозларингдан.
Борлигингдан, борлигингдан,
Дилда борим, ёрлигингдан.
Кеч-кундуз мени сенга,
Сени менга зорлигингдан. (х2)
Нозларингдан…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →