🎵 Қўшиқ матнлари

Қиличбек Тожиэв - Мен севган қиз ўзганинг ёри

3.6К марта ўқилди
Қиличбек Тожиэв - Мен севган қиз ўзганинг ёри
Тонглар отар сендан дарак йўқ,
Кунлар ботар сендан дарак йўқ,
Осмон тўла юлдуз – соғинчим,
Юрагимда ловуллаган чўғ.
Вой, лаби кўклардан зори,
Мен севган қиз ўзганинг ёри.
Шоҳимардонда бодом гуллаган,
Фарғонада ким у йиғлаган? (х2)
Боролмайман у ерларга мен,
Борсам кулар билар-билмаган. (х2)
Йиғлар қири, боғи, баҳори,
Мен севган қиз ўзганинг ёри. (х2)
Бу дунёда ким бор севмаган,
Севиб соғинмаган, куймаган?
Осмон тўла юлдуз – соғинчим,
Мени қийнагани-қийнаган.
Кўнглимда ишқ, қўлимда торим,
Мен севган қиз ўзганинг ёри. (х2)
Шоҳимардонда бодом гуллаган,
Фарғонада ким у йиғлаган?
Боролмайман у ерларга мен,
Борсам кулар билар-билмаган.
Боролмайман у ерларга мен,
Борсам кулар билар-билмаган.
Қизғалдоққа кўмилган диёр,
Эй, яшнаган, эй, кулган диёр, (х2)
Йўлларимга ёғдулар сочиб,
Кўзларимга термулган диёр. (х2)
Шоҳимардонда бодом гуллаган,
Фарғонада ким у йиғлаган?
Боролмайман у ерларга мен,
Борсам кулар билар-билмаган.
Боролмайман у ерларга мен,
Борсам кулар билар-билмаган.
Йиғлар қири, боғи, баҳори,
Мен севган қиз ўзганинг ёри. (х2)
Мен севган қиз ўзганинг ёри. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →