🎵 Қўшиқ матнлари

Дилфуза Раҳимова - Девона қилди

1.7К марта ўқилди
Дилфуза Раҳимова - Девона қилди
Йиллар бизни девона қилди,
Йўллар бизни овора қилди, (х2)
Товус каби товланиб севги,
Иккимизни парвона қилди. (х2)
Йиллар бизни девона қилди,
Йўллар бизни овора қилди.
Кўришмасак соғинамиз,
Гоҳ урушиб, оғринамиз,
Хаёлларга берилиб ҳар кун,
Соғинч дилни мастона қилди. (х2)
Йиллар бизни девона қилди,
Йўллар бизни овора қилди.
Биз етамиз бахтга, севгилим,
Оғримасин дилинг, оҳ дилим,
Соғинчларсиз ўтиб ҳар йилим,
Ҳижронларга бегона қилди.
Ёр, кўзларинг сирли кўзгудай, (х2)
Ой таратган юзинг ёғдудай,
Сеҳрлади севги жодудай,
Ҳижронларга бегона қилди.
Сеҳрлади севги жодудай,
Ҳижронларга бегона қилди.
Йиллар бизни девона қилди,
Йўллар бизни овора қилди. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →