🎵 Қўшиқ матнлари

Шерали Жўраев - Гулбадан

2.6К марта ўқилди
Шерали Жўраев - Гулбадан
Куйларим етгаймикан сенга бориб,
Тингласа кетгаймикан тошлар эриб,
Суҳбатингдан баҳра олсам ўлтириб,
На бўлар, на бўлар
Келсанг қучоғимға кириб, Гулбадан?
Ой тиниқ ойдинда ойдин оқ юзинг,
Шарқироқ сойдан-да шўхроқдир сўзинг,
Кўзларимга тўтиё босган изинг,
На бўлар, на бўлар
Келсанг қучоғимға ўзинг, Гулбадан?
Гулбадан, эй, Гулбадан,
Гулбадан, эй, Гулбадан,
На бўлар, на бўлар
Келсанг қучоғимға ўзинг, Гулбадан?
Гулбадан, гул ҳам ўзинг, ноз ҳам ўзинг,
Куй-қўшиқ, оҳанг ўзинг, сўз ҳам ўзинг,
Танда дармоним санингсиз йўқдай,
На бўлар, на бўлар
Жондек кириб келсанг ўзинг, Гулбадан?
Гулбадан, эй, Гулбадан,
Гулбадан, эй, Гулбадан,
На бўлар, на бўлар
Келсанг қучоғимға ўзинг, Гулбадан?
На бўлар, на бўлар
Келсанг қучоғимға ўзинг, Гулбадан?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →