🎵 Қўшиқ матнлари

Дилдора Ниёзова - Ота-она

3К марта ўқилди
Дилдора Ниёзова - Ота-она
Бугун яна баҳорларга ялиндим,
Умр деган анҳорларга ялиндим,
Сония-ю мисқолларга ялиндим,
Тез қаритиб қўйманг отам-онамни деб.
Юзларида ажин деган доғ кўринди,
Сочларида бунча эрта оқ кўринди,
Хаёлларим ҳар томонга қоқ бўлинди,
Тез қаритиб қўйманг отам-онамни деб.
Умр шунча тез ўтибдими,
Кексалик қўлин тутибдими,
Кўнглим армонга тўлибдими, (2х)
Ота-онам қарибдими?
Хазонларга тўлмай туринг боғларим-эй,
Юзимга чанг солмай туринг доғларим-эй,
Шошмай туринг, эй сиз, бахтли чоғларим-эй,
Тез қаритиб қўйманг отам-онамни деб.
Бугун яна ҳавотирга чалиндим,
Умид билан армонларга танилдим,
Карами кенг осмонларга ялиндим,
Тез қаритиб қўйманг отам-онамни деб.
Умр шунча тез ўтибдими,
Кексалик қўлин тутибдими,
Кўнглим армонга тўлибдими, (2х)
Ота-онам қарибдими?
Кўнгил қуши кезсайдим кўп олам деркан,
Хофиз қани зўр бўлсайди нолам деркан,
Ота-она ўлгунича болам деркан,
Айтинг, дўстлар фарзанд қачон
Отам деркан, онам деркан?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →