🎵 Қўшиқ матнлари

Муҳриддин Холиқов - Ёнимда қол

4.4К марта ўқилди
Муҳриддин Холиқов - Ёнимда қол
Санам сочингдан ҳам шайдоларинг кўп,
Ошиқ-у адоларинг кўп.
Ниманг кўп кўйингдан-а, гадоларинг кўп,
Аммо мен танҳоман.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Қалбимда сен гўзалим.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Ёлғиз суйганим. (х2)
Бек йигит, бир сенинг пойингда хорман,
Гарчи дийдорингга муштоқ-у зорман,
Мен беун севарман, мен чин севарман,
Аммо мен танҳоман.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Қалбимда сен гўзалим.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Ёлғиз суйганим. (х2)
Севмоқ бу – гулханда куймоқ дегани,
Жонингдан оташлар туймоқ дегани,
Бир умр ёнингда бўлсайдим сени,
Аммо мен танҳоман.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Қалбимда сен гўзалим.
Ёнимда қол, ёнимда қол,
Ёлғиз суйганим. (х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →