Зулайҳо Бойхонова - Ҳай-ҳай

Шукурким, кўнглим осмони узра маҳбубим оҳим бор,
Мисоли Каъбаи-олам дегудек саждагоҳим бор, дод-ай.
Қўшиққа тўлдирурман тўлмаган бўлса бу оламни,
Қўлимда сен деган торим, дилимда қанча оҳим бор-ай.
Сабоҳ роҳатда уйғонмиш ҳамиша булбул оҳидин,
Менинг ҳам энди булбулдек оҳим бор, сабоҳлардан гувоҳим бор.
Менинг ҳам энди булбулдек оҳим бор, сабоҳлардан гувоҳим бор,
Дод-ай, дод-ай.
Йўқлатмаган ҳар кунинг йилча бўлурму, ҳай-ҳай,
Шунчалик шафқат билмас, тилча бўлурму, ҳай-ҳай?
(Хуш) Суратинг бир нафас тинч қўймас хаёлимни,
Кўз шаҳлою қоши санилча бўлурму, ҳай-ҳай? (х2)
Ҳар сўзи юз андиша, қилғил донолигингни,
Кўнгилнинг нозиклиги қилча бўлурму, ҳай-ҳай?
Гоҳ ажал, гоҳ асалдек сўзларинг дўндоғдамон,
Жон олиб, жон бергувчи шунча бўлурму, ҳай-ҳай?
Васлингни умидидин дунёдан ўтиб боргум,
Қаноатда Саида филча бўлурму, ҳай-ҳай?
Васлингни умидидин дунёдан ўтиб боргум,
Қаноатда Зулайҳо филча бўлурму, ҳай-ҳай?

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!