Ғуломжон Ёқубов - Қалбимни қайтар

Сен кетдинг кузда, қолдим кузатиб,
Ёлғиз бир ўзим, (х2)
Омон қайт дедим, қўлим узатиб,
Кўзингда кўзим.
Ўзим қолдиму,
Юрагим санинг измингда кетди, (х2)
Орзу-умидим,
Тилагим санинг кўзингда кетди.
Қайтар чоғингни кутдим интизор,
Кўзим тўрт бўлиб, кўзим тўрт бўлиб.
Шаҳардан қайтдинг, шаҳардан қайтдинг,
Айни навбаҳор, дилинг ёт бўлиб,
Қалбинг ёт бўлиб.
Ўзинг ўша-ю, кўзинг ўша-ю,
Юрагинг бошқа,
Қалбингга аста назар солсам,
Ўхшайди тошга.
Лекин сен менинг, лекин сен менинг
Қалбимни қайтар, қайтар ўзимга,
Қайтар ўзимга.
Сўнгра кўринма, эй севги сотар,
Зинҳор кўзимга.
Қалбимни қайтар, қайтар ўзимга,
Қайтар ўзимга…
Ёлғиз бир ўзим, (х2)
Омон қайт дедим, қўлим узатиб,
Кўзингда кўзим.
Ўзим қолдиму,
Юрагим санинг измингда кетди, (х2)
Орзу-умидим,
Тилагим санинг кўзингда кетди.
Қайтар чоғингни кутдим интизор,
Кўзим тўрт бўлиб, кўзим тўрт бўлиб.
Шаҳардан қайтдинг, шаҳардан қайтдинг,
Айни навбаҳор, дилинг ёт бўлиб,
Қалбинг ёт бўлиб.
Ўзинг ўша-ю, кўзинг ўша-ю,
Юрагинг бошқа,
Қалбингга аста назар солсам,
Ўхшайди тошга.
Лекин сен менинг, лекин сен менинг
Қалбимни қайтар, қайтар ўзимга,
Қайтар ўзимга.
Сўнгра кўринма, эй севги сотар,
Зинҳор кўзимга.
Қалбимни қайтар, қайтар ўзимга,
Қайтар ўзимга…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!