🎵 Қўшиқ матнлари

Гулсанам Мамазоитова - Сенсизлигимдан

1.9К марта ўқилди
Гулсанам Мамазоитова - Сенсизлигимдан
Узун-узун кечалар,
Маъюс, маҳзун кечалар,
Кўнгил ҳазин куй чалар
Сенсизлигимдан.
Нолам тутунга тўлар,
Олам кукунга тўлар,
Бир кун минг кунга тўлар
Сенсизлигимдан.
Тун қора, кундуз қора,
Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора
Сенсизлигимдан. (х2)
Паришон йўл кутаман,
Ўзимни унутаман,
Дардни аранг ютаман
Сенсизлигимдан.
Дардимга шерик қалам,
Қоғоз бирга чекар ғам,
Ёндирар алам, алам
Сенсизлигимдан.
Тун қора, кундуз қора,
Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора
Сенсизлигимдан. (х2)
Жоним азоблар фироқ,
Бўлсам, ёр, сендан йироқ,
Заъфарон рангим, бироқ
Сенсизлигимдан. (х2)
Тун қора, кундуз қора,
Ой, қуёш, юлдуз қора,
Вужудим пора-пора
Сенсизлигимдан. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →