🎵 Қўшиқ матнлари

Ортиқ Отажонов - Бошқача

5К марта ўқилди
Ортиқ Отажонов - Бошқача
Ҳижронида ўртаганми сизни ишқ,
На куйлара солмас йигит-қизни ишқ. (х2)
Ҳеч бир ошиқ севгисига ўхшамас,
Саодатли, садоқатли бизни ишқ. (х2)
Ўйнаб-кулиб муҳаббатнинг ўтида,
Иккимизнинг ёнганимиз бошқача.
Ишқ ўйнашиб лабларимиз болидан
Хумор-хумор қонганимиз бошқача. (х2)
Ҳайрат ила изларимиздан боқиб,
Рашк ўтида доғда қолди шум рақиб. (х2)
Юринг, сайр этайлик чаманлар кўркин,
Чаккангизга қизил гуллардан тақиб. (х2)
Ўйнаб-кулиб муҳаббатнинг ўтида,
Иккимизнинг ёнганимиз бошқача.
Ишқ ўйнашиб лабларимиз болидан
Хумор-хумор қонганимиз бошқача. (х2)
Банданинг бўлмагай ишқда хатоси,
Дарё бўлиб, тошсин меҳру вафоси.
Муҳаббатдан тўймас ошиқ Эркинга
Роҳат берар ҳатто ёрнинг жафоси.
Муҳаббатдан тўймас ошиқ Эркинга
Роҳат берар ҳатто ёрнинг жафоси.
Ўйнаб-кулиб муҳаббатнинг ўтида,
Иккимизнинг ёнганимиз бошқача.
Ишқ ўйнашиб лабларимиз болидан
Хумор-хумор қонганимиз бошқача. (х2)
Хумор-хумор қонганимиз бошқача. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →