🎵 Қўшиқ матнлари

Маҳмуд Намозов - Соғинч

3К марта ўқилди
Маҳмуд Намозов - Соғинч
Сутдай оқшом қўйнида
Васлинг умидида зор,
Сени интиқ кутарман
Саҳаргача мен бедор. (х2)
Истасанг бу фалакдан
Ойни олиб бераман,
Юлдузлардан бўйнингга
Маржон тақиб қўяман. (х2)
Оқмоқда-ку умримиз
Бу тинимсиз сойдайин,
Қўшиқлари турфа хил
Нола қилар найдайин.
Ғафлатда қолиб бир кун
Излаб дема қайдасиз,
Умр ўтиб кетган сўнг
Билсанг, бари фойдасиз.
Истасанг бу фалакдан
Ойни олиб бераман,
Юлдузлардан бўйнингга
Маржон тақиб қўяман. (х6)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →