Ғанишер Абдуллаев - Қайда эдинг

Муҳаббатим зорланганда қайда эдинг,
Юраккинам хўрланганда қайда эдинг?
Бошим не кунларни кўрди, Худо гувоҳ,
Душманларим кулганида ойда эдинг. (х2)
Бахтим қучоқ очганида келдингми ёр,
Қуёшим нур сочганида келдингми ёр?
Бир оғиз ширин сўзга зор ярим кўнглим
Йиғлаганда, йиғлатган ул майда эдинг.
Жон олувчи нигоҳингдан ёр қўрқаман,
Тинч қўй мени илтимос, бор қўрқаман.
Мен фидойи ошиқларнинг гадосиман,
Меҳрга зор юрганимда қайда эдинг?
Муҳаббатим зорланганда қайда эдинг,
Юраккинам хўрланганда қайда эдинг?
Бошим не кунларни кўрди, Худо гувоҳ,
Душманларим кулганида ойда эдинг. (х2)
Юраккинам хўрланганда қайда эдинг?
Бошим не кунларни кўрди, Худо гувоҳ,
Душманларим кулганида ойда эдинг. (х2)
Бахтим қучоқ очганида келдингми ёр,
Қуёшим нур сочганида келдингми ёр?
Бир оғиз ширин сўзга зор ярим кўнглим
Йиғлаганда, йиғлатган ул майда эдинг.
Жон олувчи нигоҳингдан ёр қўрқаман,
Тинч қўй мени илтимос, бор қўрқаман.
Мен фидойи ошиқларнинг гадосиман,
Меҳрга зор юрганимда қайда эдинг?
Муҳаббатим зорланганда қайда эдинг,
Юраккинам хўрланганда қайда эдинг?
Бошим не кунларни кўрди, Худо гувоҳ,
Душманларим кулганида ойда эдинг. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!