🎵 Қўшиқ матнлари

Ҳусан - Дилдор

1.8К марта ўқилди
Ҳусан - Дилдор
Хаёлимда қасрлар қуриб,
Дилдорим, мен нега ишондим?
Инсон ўзи ожиз барибир,
Тақдирини билолмас ахир.
Инсон ўзи ожиз барибир,
Тақдирини билолмас ахир.
Билмадим, негадир бугун дунё тор,
Нега айт, сенга бўлдим умидвор?
Майли, ичида қолсам ҳам тўрт девор,
Вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.
Эй, вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.
Ота-онам бағрида ўйнаб,
Ташвишлардан йироқ юрардим.
Бугун ожиз бўлиб қаршингда
Қоқилдим мен ҳаёт йўлида.
Эй, бугун ожиз бўлиб қаршингда
Қоқилдим мен ҳаёт йўлида.
Билмадим, негадир бугун дунё тор,
Нега айт, сенга бўлдим умидвор?
Майли, ичида қолсам ҳам тўрт девор,
Вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.
Эй, вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.
Кечир мени, Дилдорим кечир,
Сени қаттиқ севиб қолибман,
Орзуларга берилиб бир дам,
Сени бахтдан жудо қилибман.
Орзуларга берилиб бир дам,
Сени бахтдан жудо қилибман.
Билмадим, негадир бугун дунё тор,
Нега айт, сенга бўлдим умидвор?
Майли, ичида қолсам ҳам тўрт девор,
Вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.
Эй, вақти келиб мени ҳам эслаб қўй, Дилдор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →