🎵 Қўшиқ матнлари

Умида Мирҳамидова - Музликлар

3.7К марта ўқилди
Умида Мирҳамидова - Музликлар
Музликларга айланди қалбим,
Хазонлардек тўкилди сабрим,
Наҳот шунчалар бўлди қадрим?
Висолингдан айрилиб қолдим. (х2)
Ёдингдами ёққан ўша қор,
Туйғуларим айлаб ихтиёр?
Беғубор пок севгимиз
Эсиз қайтаролмаймиз.
Эриган музликлар кўз ёшимдай,
Тўкилган хазонлар бардошимдай,
Майли, қадримга ачиниб йиғлай,
Жамолингга интизор яшай. (х2)
Яшай…
Сенсиз яшайман ёлғиз, танҳоликда мен,
Висол истаги чексиз, сезиб яша сен.
Юлдузи йўқ осмондай, ой каби доғларим бор,
Сувсиз қолган саҳродай кўлмакка зорларим бор.
Ёдингдами ёққан ўша қор,
Туйғуларим айлаб ихтиёр?
Беғубор пок севгимиз
Эсиз қайтаролмаймиз.
Эриган музликлар кўз ёшимдай,
Тўкилган хазонлар бардошимдай,
Майли, қадримга ачиниб йиғлай,
Жамолингга интизор яшай. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →