Наргиз - Наргиз

Мен юзи кўзгусига соянгиз тушган Наргиз,
Кўзим нигорон бўлиб, хаёлим учган Наргиз.
Гўё топдим муҳаббат гулшанидан бир маскан, аҳа-ҳей,
Ўша мен – ҳар кеча ёр суратин қучган Наргиз.
Оҳ ҳаргиз, хабар олмайсиз ҳаргиз,
Хабар олмайсиз ҳаргиз.
Гарчи гулзорда кўпдир зийнат топган лолалар,
Сиз учун гулдастадир орзиқиб кутган Наргиз.
Фош этолмай, севгисин яшириб гулшан аро, аҳа-ҳей,
Мен ўша – биларсиз деб ғамларни ютган Наргиз.
Оҳ ҳаргиз, хабар олмайсиз ҳаргиз,
Хабар олмайсиз ҳаргиз.
Келиб кўрсин, зулфимнинг зарри паришон, нетай,
Ман ҳам ул каби зорман, ўзин унутган Наргиз.
Комилжон бахши эрур руҳи хайрон Наргизга, аҳа-ҳей,
Жон садқа жонингизга, йўлингиз кутган Наргиз.
Оҳ ҳаргиз, хабар олмайсиз ҳаргиз,
Хабар олмайсиз ҳаргиз. (х2)

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!