Нуриддин Ҳайдаров - Аразлама

Ўтаётиб, бағрим куйиб,
Деразангга бўйлайман.
Мажнунтолни қучиб, унга
Дардларимни сўйлайман.
Новдаларни эмас, зора
Сочларингни ўйнасам,
Раҳмим келар, уйда ёлғиз
Ётганингни ўйласам.
Аразлама, жоним, аразлама,
Аразлама, жоним, аразлама! (х2)
Балки, жоним, гул керакдир,
Олақолгин гулимни,
Балки, жоним, дил керакдир,
Олақолгин дилимни.
Атиргулни ҳидлагайман
Тўзитмасдан, узмасдан,
Гўё сени ўпганимдек,
Оромингни бузмасдан.
Аразлама, жоним, аразлама,
Аразлама, жоним, аразлама! (х3)
Деразангга бўйлайман.
Мажнунтолни қучиб, унга
Дардларимни сўйлайман.
Новдаларни эмас, зора
Сочларингни ўйнасам,
Раҳмим келар, уйда ёлғиз
Ётганингни ўйласам.
Аразлама, жоним, аразлама,
Аразлама, жоним, аразлама! (х2)
Балки, жоним, гул керакдир,
Олақолгин гулимни,
Балки, жоним, дил керакдир,
Олақолгин дилимни.
Атиргулни ҳидлагайман
Тўзитмасдан, узмасдан,
Гўё сени ўпганимдек,
Оромингни бузмасдан.
Аразлама, жоним, аразлама,
Аразлама, жоним, аразлама! (х3)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!