Умар Шамсиев - Аёл

Меҳр-мурувватми исми аёлнинг,
Ёки сабру тоқат, матонатмикан?
Юрагида чексиз муҳаббат билан
Яшар дилин тирнаб турса ҳам тикан. (х2)
Аёлнинг кўзлари денгизга ўхшар,
Тубсиз ўз домига тортар нигоҳи.
Аёл фақат фарзандларим деб яшар,
Улар камоли деб нола-ю оҳи.
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл,
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл.
Гулдай нозиккина вужуди билан
Қанча изтиробга келар басма-бас,
Бахтин кутар орзу умиди билан,
Бардошига тоғлар қилгайдир ҳавас.
Мўжиза изламанг дунёдан бўлак,
Бир бор тингланг ажиб, ширин ҳар сўзи.
Тафтидан эрийди музлаган юрак,
Ахир мўжизаку аёлнинг ўзи.
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл,
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл. (х2)
Ёки сабру тоқат, матонатмикан?
Юрагида чексиз муҳаббат билан
Яшар дилин тирнаб турса ҳам тикан. (х2)
Аёлнинг кўзлари денгизга ўхшар,
Тубсиз ўз домига тортар нигоҳи.
Аёл фақат фарзандларим деб яшар,
Улар камоли деб нола-ю оҳи.
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл,
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл.
Гулдай нозиккина вужуди билан
Қанча изтиробга келар басма-бас,
Бахтин кутар орзу умиди билан,
Бардошига тоғлар қилгайдир ҳавас.
Мўжиза изламанг дунёдан бўлак,
Бир бор тингланг ажиб, ширин ҳар сўзи.
Тафтидан эрийди музлаган юрак,
Ахир мўжизаку аёлнинг ўзи.
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл,
Аёл, аёл, аёл, мўжиза аёл. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!