🎵 Қўшиқ матнлари

Жамшид Давлатов - Садафгина

1.6К марта ўқилди
Жамшид Давлатов - Садафгина
Ўн саккизга тўлмагандинг, садафгина,
Болаликка тўймагандинг, садафгина. (х2)
Ота-онанг ҳавасига кўндинг нега?
Севаман деб қўймагандинг, садафгинам.
Мени бундан, сени ундан зор этдилар,
Бахтлар тилаб, аҳдимизни хор этдилар.
Қадаҳ тўлди тилакларга биз сиғмадик,
Остонангда то тонггача ёр-ёр айтдилар.
Энди йиғи нам қилмасин киприкларни,
Ортга йўл йўқ, синдир садаф кўприкларни. (х2)
Ҳеч бўлмаса армонларинг менга тегсин,
Ёр қилайин эгаси йўқ юракларни.
Уйғон садаф, бошинг кўтар болишингдан,
Тонг отмайди йиғлайверсанг нолишингдан.
Ҳеч бўлмаса қуёшга сен саломлар қил,
Онам бўлиб ўпсин садаф у қошингдан.
Бир кун келиб мен ҳам балки бахт топарман,
Синиқ кўнгил боғидан бир тафт топарман.
Қувончлари етим қилган садаф учун
Ўзга ёрнинг юрагидан садаф топарман.
Ўн саккизга тўлмаганди, садафгина,
Болаликка тўймаганди, садафгина.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →