Масрур Усмонов - Азизам

Ёғаётган ёмғирми, қорми,
Қор остида қолган баҳорми?
Сенсиз дунё шунча торми?
Азобда қолди-ку юрагим.
Шамдай ёниб, шамдан ўчдимму,
Сарвинозим, сендан кечдимму?
Энди сенга мен ҳам ҳеч кимман,
О севгилим.
Азизам, азизам, сенсиз яшай олмасам,
Ёнингга бора олмасам, дардим айта олмасам.
Азизам, азизам, меҳрим бера олмасам,
Бахтли қила олмасам, армонимсан азизам.
Ёғаётган ёмғирми, қорми,
Бир жонимга шунча озорми?
Бу дунёда севги борми?
Армонларга тўлди юрагим.
Бу ерларда нетарман энди?
Саҳроларга кетарман энди.
Сени куйлаб ўтарман энди,
О севгилим.
Азизам, азизам, сенсиз яшай олмасам,
Ёнингга бора олмасам, дардим айта олмасам.
Азизам, азизам, меҳрим бера олмасам,
Бахтли қила олмасам, армонимсан азизам. (х2)
Азизам…
Қор остида қолган баҳорми?
Сенсиз дунё шунча торми?
Азобда қолди-ку юрагим.
Шамдай ёниб, шамдан ўчдимму,
Сарвинозим, сендан кечдимму?
Энди сенга мен ҳам ҳеч кимман,
О севгилим.
Азизам, азизам, сенсиз яшай олмасам,
Ёнингга бора олмасам, дардим айта олмасам.
Азизам, азизам, меҳрим бера олмасам,
Бахтли қила олмасам, армонимсан азизам.
Ёғаётган ёмғирми, қорми,
Бир жонимга шунча озорми?
Бу дунёда севги борми?
Армонларга тўлди юрагим.
Бу ерларда нетарман энди?
Саҳроларга кетарман энди.
Сени куйлаб ўтарман энди,
О севгилим.
Азизам, азизам, сенсиз яшай олмасам,
Ёнингга бора олмасам, дардим айта олмасам.
Азизам, азизам, меҳрим бера олмасам,
Бахтли қила олмасам, армонимсан азизам. (х2)
Азизам…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!