Ёдгор Мирзажонов - Сен билан

Муҳаббатнинг ҳам саҳроси, боғлари бордир,
Ишқ йўлларин равон билма, тоғлари бордир.
Бир кам дунё камларидан ранжима, эркам,
Ҳатто ойнинг юзида ҳам доғлари бордир. (х2)
Ҳижронидан, армонидан, уммонидан ўтамиз,
Сўнгра биз гўзал бахтнинг висолига етамиз. (х2)
Сен билан, сен билан, сен билан бирга бахтли бўламиз,
Сен билан, сен билан, сен билан бирга бахтли бўламиз.
Севги шарти сендай қошу камонлардамас,
Ёки дарди манинг каби ёмонлардамас.
Чин муҳаббат заминда ё осмонлардамас,
Дилда унинг роҳатию оҳлари бордир.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!