🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Ёнимда бўлсанг

1.8К марта ўқилди
Райҳон - Ёнимда бўлсанг
Юлдузлари тўкилиб қолган
Осмонингни ёритай,
Минг бир кеча севги ҳақида
Эртакларни айтай.
Оқ кемада денгизларни
Ошиб келгин мен томонга,
Нигоҳларим алдамас,
Кўзларимга ишон.
Гар сен ёнимда бўлмасанг,
Агар сен ёнимда бўлмасанг,
Керак эмас менга дунё,
Юлдузларсиз нурли само.
Гар сен ёнимда бўлсанг,
Агар сен ёнимда бўлсанг,
Доим бахтни ҳис қиламан,
Муҳаббат нелигин биламан.
Сенинг ҳар бир табассумингга
Ҳаётимни бахш этай,
Гуллар очган баҳорларга
Мен сени олиб кетай.
Бу дунёда бахтимни мен
Кўзларингда кўрдим фақат,
Қалбимдаги бу туйғу
Аталар муҳаббат.
Гар сен ёнимда бўлмасанг,
Агар сен ёнимда бўлмасанг,
Керак эмас менга дунё,
Юлдузларсиз нурли само.
Гар сен ёнимда бўлсанг,
Агар сен ёнимда бўлсанг,
Доим бахтни ҳис қиламан,
Муҳаббат нелигин биламан. (х1+х1)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →