🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Лайли ва Мажнун

2К марта ўқилди
Манзура - Лайли ва Мажнун
Қанчалар уринмагин,
Қанчалар яширмагин,
Менга бўлган севгингни
Ошкор этади ҳаракатларинг.
Ёнимда бўласан пайдо,
Ўша заҳот ўзгарар дунё.
Чексиз фазоларда
Парвоздамиз гўё.
Юз бора мавжланай, тўлиб тошай,
Сенга талпинай шамоллардай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
Минг бора авжланай, яна куйлай,
Эски армонларни енгиб ўтай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
Қанчалар уринмайин,
Қанчалар яширмайин
Энг нозик сирларимни
Ошкор этади бу нигоҳларим.
Қалбимда биргина садо,
Бу сенинг исмингдир танҳо.
Менга ҳамроҳ бўлар
Коинот ва само.
Юз бора мавжланай, тўлиб тошай,
Сенга талпинай шамоллардай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
Минг бора авжланай, яна куйлай,
Эски армонларни енгиб ўтай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
Юз бора мавжланай…
Юз бора мавжланай, тўлиб тошай,
Сенга талпинай шамоллардай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
Минг бора авжланай, яна куйлай,
Эски армонларни енгиб ўтай,
Ёлғиз сен билан бўлай бахтли,
Сен Мажнун, мен эса Лайли.
(Мен Мажнун, сен эса Лайли…)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →