🎵 Қўшиқ матнлари

Тоҳир Содиқов - Орзу

2.8К марта ўқилди
Тоҳир Содиқов - Орзу
Гўзалликлар ҳақида
Сўзлашардик тонггача,
Қанча қолди деб яна
Бизнинг бахтимизгача.
Бу ширин хаёллардан
Учардик самоларда,
Санардик биз туну кун,
Шу билан ўтарди кун.
Орзу, етишолмадим афсус,
Қайғу, энди бир умр қоларсанму?
Орзу, балки сени олиб қочсамму?
Ғурур, номус, ахир сен бунга кўнмайсанку.
Энди мен сен ҳақингда
Эшитмасман ўзингдан,
Кўрсам ҳам тасодифан,
Боролмасман изингдан.
Сенсиз энди бу осмон
Гўёки улкан зиндон,
Гўзал бу дунё эса
Қоронғу ва зимистон.
Орзу, етишолмадим афсус,
Қайғу, энди бир умр қоларсанму?
Орзу, балки сени олиб қочсамму?
Ғурур, номус, ахир сен бунга кўнмайсанку. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →