🎵 Қўшиқ матнлари

Севара Назаркҳан - Орзуим

1 дақиқа 1.7К марта ўқилди
Севара Назаркҳан - Орзуим
Ушалган пок орзуим менинг,
Қалбингизга жим кетаман мен.
Сиз энг ёруғ кўзгуйим менинг,
Севгим сизда акс этаман мен.
Кўнгилда ишқ, дуода қўллар,
Бунча сўлим, ойдин бу йўллар?
Ранг талашса чаманда гуллар,
Баҳор билан баҳс этаман мен.
Қайларгадир шошганингизда,
Соғинч бўлар кўнглимга малҳам.
Бир лаҳзага тарк этсангиз ҳам,
Асрга тенг дард ютаман мен.
Минг шукур, меҳрингиз бағримда,
Ҳижрон йўли биздан нарида.
Соғинчингиз саҳналарида
Бир сиз учун рақс этаман мен.
Ёғдуларга наҳордай тўлиб,
Қалбингизда баҳордай кулиб,
Фақат сизнинг гулингиз,
Сизнинг гулингиз бўлиб,
Фақат сизга гул тутаман мен.
Асалимиз ва қандларимиз,
Омон бўлинг дилбандларимиз.
Сиздан азиз фарзандлар,
Азиз фарзандларимиз,
Иккимизга бахт кутаман мен.
Тугунларни ечолмай қолсам,
Дарёларни кечолмай қолсам,
Ёки қушдай учолмай қолсам,
Қанотимсиз, шаҳдимсиз менинг.
Қўлим дедим қўлларингизни,
Йўлим дедим йўлларингизни,
Алишмасман ҳеч тахтга сизни,
Бебаҳойим, тахтимсиз менинг.
Сиз борсиз – қайғулар йироқдай,
Манзиллар ҳам йўллар ҳам оқдай,
Илдизига содиқ тупроқдай,
Бир умрлик аҳдимсиз менинг.
Муҳаббатсиз дунё аянчли,
Оиламиз тоғи, таянчи,
Сиз бир умр менинг суянчим,
Ҳаётимсиз, бахтимсиз менинг.
Ёғдуларга наҳордай тўлиб,
Қалбингизда баҳордай кулиб,
Фақат сизнинг гулингиз,
Сизнинг гулингиз бўлиб,
Фақат сизга гул тутаман мен.
Асалимиз ва қандларимиз,
Омон бўлинг дилбандларимиз.
Сиздан азиз фарзандлар,
Азиз фарзандларимиз,
Иккимизга бахт кутаман мен. (х2)
Ушалган пок орзуим менинг,
Қалбингизга жим кетаман мен.
Сиз энг ёруғ кўзгуйим менинг,
Севгим сизда акс этаман мен.
Кўнгилда ишқ, дуода қўллар,
Бунча сўлим, ойдин бу йўллар?
Ранг талашса чаманда гуллар,
Баҳор билан баҳс этаман мен.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →