🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Усмонова - Бегонаман

2.1К марта ўқилди
Юлдуз Усмонова - Бегонаман
Бу оқшом бизларга
Ҳавас қилишгай нечалар,
Тақдир сирларин билишиб
Кутади кечалар.
Доим бирга, бирга бўлинг,
Умрбод ёнимда қолинг, севгилимсиз.
Майли, бошқа шохга қўнинг,
Лекин инга доим қайтинг, йўлдошимсиз.
Бу дунёда ҳам девона, ҳам бегонаман.
Бу дунёда ҳам девона, ҳам бегонаман. (х2)
Бир жуфт қушчалар
Ҳамнафас бўлишгай қанчалар,
Наҳот инсонлар ёрга
Ёр бўлолмас шунчалар?
Доим бирга, бирга бўлинг,
Умрбод ёнимда қолинг, севгилимсиз.
Майли, бошқа шохга қўнинг,
Лекин инга доим қайтинг, йўлдошимсиз.
Бу дунёда ҳам девона, ҳам бегонаман.
Бу дунёда ҳам девона, ҳам бегонаман. (х2+х2)
Бегона… Девона…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →