Райҳон - То ҳаёт эканман

Рўпарамдан аста ўтардинг,
Билдим, бир сўз айтмоқчи эдинг.
Лекин негадир индамадинг,
Қараб кўзимга.
Нималаргадир ачинардинг,
Ҳатто кўзингда ёш бор эди.
Жудаям бахтсиз кўринардинг,
Йиғлар юрагинг.
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Наҳот мени ўйлаб яшадинг?
Наҳот менинг қадримни билдинг?
Ёлғизмидинг, нега айтмадинг,
Нега айтмадинг?
Сени бахтиёр деб ўйлардим,
Мени севмайди деб ўйлардим.
Шундай ўтиб бордими умринг,
Нега айтмадинг?
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Ўшанда ортингдан бордим,
Кетма дея ўтинардим,
Бўлди, сенсиз мен ҳаётда
Ўлсам керак деб ўйлардим.
Аста-секин бунга кўндим,
Армон бўлган орзу эдинг,
Орзу эдинг.
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Билдим, бир сўз айтмоқчи эдинг.
Лекин негадир индамадинг,
Қараб кўзимга.
Нималаргадир ачинардинг,
Ҳатто кўзингда ёш бор эди.
Жудаям бахтсиз кўринардинг,
Йиғлар юрагинг.
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Наҳот мени ўйлаб яшадинг?
Наҳот менинг қадримни билдинг?
Ёлғизмидинг, нега айтмадинг,
Нега айтмадинг?
Сени бахтиёр деб ўйлардим,
Мени севмайди деб ўйлардим.
Шундай ўтиб бордими умринг,
Нега айтмадинг?
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Ўшанда ортингдан бордим,
Кетма дея ўтинардим,
Бўлди, сенсиз мен ҳаётда
Ўлсам керак деб ўйлардим.
Аста-секин бунга кўндим,
Армон бўлган орзу эдинг,
Орзу эдинг.
То ҳаёт эканман,
Сенинг бир сўзингга зорман.
То ҳаёт эканман,
Сени севганман.
Йиллар ўтиб яна
Тақдир бизни учратганда,
Сени ҳеч бахтсиз деб
Ўйламаганман.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!