Муҳриддин Холиқов - Лайлим

Сени Лайлим, ҳажрингда тўлғонаман,
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Мажнун ўзим, мафтун ўзим,
Мамнун ўзим, маҳзун ўзим.
Ер айланур, кўк айланур,
Дунё ўзим, гардун ўзим.
Ёнимдасан, жонимдасан,
Пойингда парвонаман.
Сени Лайлим, ҳажрингда тўлғонаман,
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Сочингни ўйнаса хил-хил шамол,
Юзингдан таратса гул-гул жамол.
Ҳижронлар бор, ёмонлар бор,
Вафоси йўқ, ёлғонлар бор.
Бизга зиён етмасму деб,
Ўйлонаман, ўртонаман.
Сени Лайлим, ҳажрингда тўлғонаман,
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Мажнун ўзим, мафтун ўзим,
Мамнун ўзим, маҳзун ўзим.
Ер айланур, кўк айланур,
Дунё ўзим, гардун ўзим.
Ёнимдасан, жонимдасан,
Пойингда парвонаман.
Сени Лайлим, ҳажрингда тўлғонаман,
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Сочингни ўйнаса хил-хил шамол,
Юзингдан таратса гул-гул жамол.
Ҳижронлар бор, ёмонлар бор,
Вафоси йўқ, ёлғонлар бор.
Бизга зиён етмасму деб,
Ўйлонаман, ўртонаман.
Сени Лайлим, ҳажрингда тўлғонаман,
Мажнун мисол васлингда девонаман.
Ўзим бир бор қўлингдан тутмай туриб,
Еллар ўпса юзингдан қизғонаман.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!