🎵 Қўшиқ матнлари

Руҳшона феат. Дилшодбек Холиқов - Билак узугим

2.6К марта ўқилди
Руҳшона феат. Дилшодбек Холиқов - Билак узугим
[Руҳшона]
Сой бўйида-ё юрган йигит,
Қошу кўзини сузган йигит, (х2)
Билак узугим олган йигит-о,
Энди бергин-о билак узугим. (х2)
[Дилшодбек Холиқов]
Сой бўйида-ё юрганим йўқ,
Қошу кўзимни сузганим йўқ, (х2)
Билак узугингни олганим йўғ-о,
Олганлар берсин билак узугингни. (х2)
[Руҳшона]
Оқ отингга-ё ёл бўлайин,
Оқ юзингга-ё хол бўлайин, (х2)
Ёринг йўқдир, ёр бўлайин-о,
Энди бергин-о билак узугим. (х2)
[Дилшодбек Холиқов]
Оқ отимга-ё ёл бўлсанг сен,
Оқ юзимга-ё хол бўлсанг сен, (х2)
Ёрим йўқдир, ёр бўлгин сен-о,
Мана олгин-о билак узугингни. (х2)
Оқ отимга-ё ёл бўлсанг сен,
Оқ юзимга-ё хол бўлсанг сен, (х2)
Ёрим йўқдир, ёр бўлгин сен-о,
Мана олгин-о билак узугингни. (х2)
Эй, мана олгин-о билак узугингни.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →